Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти имом хатиблари ва ноиблари учун маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент вилояти имом хатиблари ва ноиблари учун маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари учун семинар тренинг тарзида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилганлиги ҳақида илгари хабар берган эдик. Мана 3 кундан бери Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг мажмуасида ушбу тадбир бўлиб ўтмоқда.


Бугун – 2019 йилнинг 17 июль куни Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимларининг навбатдаги гуруҳи учун семинар тренинг ўтказилди. Тадбир анъанавий тарзда Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
Тадбирни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Акром Қўчқоровлар очиб берар экан, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мўмин-мусулмонлар учун ташкил этилаётган шароитлар ҳақида тўхталдилар ва ҳар бир диний соҳа ходими ўз фаолиятида масъулиятни, фидокорликни янада ошириши лозимлигини таъкидладилар, бу борада зарурий кўрсатмалар бердилар.


Шундан сўнг семинар тренингга ташриф буюрган Шайх Алижон қори, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ф.Мамаюнусов, Тошкент шаҳар «Сирож Солиҳ» жоме масжиди имом-хатиби Хасан домла Қодировлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий мероси; Шайх томонидан тасниф этилган «Ал-адаб ал-муфрад», «Ижтимоий одоблар», «Бахтиёр оила», «Ислом тарихи», «Олтин силсила», «Мазҳаблар бирлик рамзи» ва «Мазҳабсизлик бидъатдир» китоблари ва уларнинг аҳамияти; ҳадис илмлари; диний соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти; миссионерлик, прозелитизм ва ёт ғоялар таъсирига берилишнинг салбий оқибатлари ва уларга қарши курашиш кўникмаларини юксалтириш мавзуларида маърузалар қилдилар.
Семинар тренинг иштирокчилари тадбир жуда ҳам мароқли ва манфаатли бўлганлигини таъкидлаб, ташкилотчи мутасаддиларга миннатдорчиликларини изҳор этдилар.