Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг ўтган йил сарҳисоби бўйича йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг ўтган йил сарҳисоби бўйича йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг бош имом-хатиблари иштирокида 2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича йиғилиш ўтказилди. Тадбир Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов иштирок этиб, кун тартибидаги асосий масала – “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси” ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Хусусан, Юртбошимиз нутқларининг аввалида Ислом оламининг йирик алломаси бўлмиш буюк Имом Бухорий ҳазратларининг ““Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарларида “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади”, деган ҳадис билан бошланиши”ни эътироф этиб бошлаганликлари ҳар бир мўмин-мусулмон қалбида чексиз қувонч ва ифтихор туйғусини уйғотганини таъкидладилар. 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дея ном берилганлиги ҳам 2018 йилда амалга оширилган ва давом эттирилаётган хайрли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлганлигига алоҳида урғу бердилар. Президентимизнинг Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир киши ўз вазифасига ўта масъулият билан ёндашиши, соҳа ҳодимларига билдирилаётган ишончни оқлаш лозимлигига тўхталдилар.

Шунингдек, йиғилишда вилоят диний соҳа вакиллари томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар билан биргаликда, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, уларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир таклифлар, фикр-мулоҳазалар тикланди ва булардан иш режа, чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилиши таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида 2018 йил якунларига кўра энг фаол ва самарали меҳнат қилган имом-хатиблар вилоят вакиллиги томонидан тақдирландилар. Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Мовароуннаҳр” нашриёти ҳам, ўз навбатида, обуна бўйича илғор бўлганларга ўзларининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаларини топширдилар.