Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг 2019 йилнинг 19 мартда амалга оширган маънавий-маърифий тадбирлари билан танишинг:

– Паркент тумани “Бойқозон” МФЙда “Бойқозон” жоме масжиди имом-хатиби В.Ғуломов иштирокида “Юртимизда наврўз шукуҳи, деҳқончилик шарафли касб” мавзусида маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

– Янгийўл тумани “Деҳқонобод” МФЙда “Пусур оқсоқол” жоме масжиди имом-хатиби Б.Усмонов иштирокида “Шукроналик, деҳқончилик шарафли касб” мавзусида маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

– Паркент тумани “Тадбиркорлик ва сервис” КХКда “Бешкаппа” жоме масжиди имом-хатиби М.Тўйчиев иштирокида “Терроризм ва экстремизм балоси” мавзуларида маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

– Зангиота тумани 6 мактабда “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом ноиби Ш.Салиев иштирокида “Оммавий маданиятнинг салбий оқибатлари, илм фазилати” мавзусида маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

– Оққўрғон тумани бош имом-хатиби О.Анваров томонидан 78-сонли ихтисослаштирилган интернат мактабига ҳомийларни жалб қилган ҳолда жами 40 000 000(қирқ миллион) сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан 330 нафар болаларга уст-бош кийим ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Янгийўл тумани “Икром ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Л.Юсупжонов Чиноз тумани “Яллама” чегара постида хорижга чиқиб кетаётган фуқаролар билан “Диний экстремистик оқимлар гирдобига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш” мавзусида суҳбат ўтказди.

Зангиота тумани “Эшонгузар” жоме масжиди имом-хатиби У.Содиқов томонидан “Эшонгузар” маҳалласида яшовчи Исроиловлар оиласи яраштирилди.

– Бўстонлиқ туманида фаолият олиб бораётган отинойилар Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган сайлда иштирок этиб, байрам совғаларини улашдилар.

– Янгийўл шаҳар Рамадон МФЙга бириктирилган отинойи маҳалла аҳли билан ободонлаштириш, озодалик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказди.

– Чирчиқ шаҳар ҳудудий отинойиси Г.Исроилова ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш бўйича суҳбат ўтказди.