Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг 2019 йилнинг 12 мартда амалга оширган маънавий-маърифий тадбирлари билан танишинг:

– Бекобод шаҳар 6-умумтаълим мактабида “Қора мозор” жоме масжиди имом-хатиби О.Тўйчиев иштирокида “Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, Экстремизмга қарши кураш” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

– Бекобод шаҳар 8-умумтаълим мактабида “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Назарқулов иштирокида “Андижон” ва “Фарғона” маҳалла фуқаролари билан “Огоҳлик давр талаби” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди.

– Бекобод тумани 53-умумтаълим мактабида “Ачамайли” жоме масжиди имом-хатиби Д.Ҳасанов иштирокида “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ, Фарзанд тарбиясида ота-она ўрни” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

– Бекобод тумани 15-умумтаълим мактабида туман бош имом-хатиби А.Рисбаев “Хонобод” маҳалла аҳолиси билан “Ислом – моҳият ва талқин” мавзусида маърифий тадбир ўтказди.

– Қуйичирчиқ тумани 46-мактабда “Амир Хамза Асадуллоҳ” жоме масжиди имом ноиби Ш.Сулайманов иштирокида “Эрта турмуш ва диний экстремизмга қарши курашиш” мавзуcида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

– Тошкент тумани 12-мактабда “Кўктерак” жоме масжиди имом ноиби Р.Хакимов иштирокида “Ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги вазифалари” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

– Янгийўл тумани 13-мактабда “Зайд ибн Собит” жоме масжиди имом-хатиби Ф.Абдуллаев иштирокида “Муомала одоби, Илм олиш фазилати” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

– Янгийўл тумани 9-мактабда “Усмон Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби Қ.Қамбаров иштирокида “Умид” маҳалла аҳолиси билан “Огоҳлик давр талаби” мавзусида суҳбат ўтказилди.

– Янгийўл тумани 54-мактабда “Усмон Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби Қ.Қамбаров иштирокида “Дўстлик” маҳалла аҳолиси билан “Огоҳлик давр талаби” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

– Қуйичирчиқ тумани “Иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежида “Амир Хамза Асадуллоҳ” жоме масжиди имом ноиби Ш.Сулайманов иштирокида “Илм фазилати ва жиноятчиликка қарши курашиш” мавзуcида тадбир бўлиб ўтди.

– Паркент тумани “Обод” МФЙда туман бош имом-хатиби М.Мансуров иштирокида шу маҳаллада яшовчи Одиловлар оиласи яраштирилди.

– Қуйичирчиқ тумани “Бирлик” МФЙда “Дўстлик” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Музаффаров иштирокида “Оила муқаддас, Ёшларни оммавий маданият таъсиридан асрайлик” мавзуларида тадбир ўтказилди.

– Қуйичирчиқ тумани “Олғабос” МФЙда “Хўжа Аҳмад Яссавий” жоме масжиди имом ноиби Й.Юсупов иштирокида “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари, Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзуларида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

– Қуйичирчиқ тумани “Йилқичи” МФЙда “Йилқичи” жоме масжиди имом ноиби А.Сулайманов иштирокида “Биз жиноятчиликка қаршимиз” мавзуcида тадбир ўтказилди.

– Қуйичирчиқ тумани “Машраб” МФЙда “Хўжа Аҳмад Яссавий” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Хожиев иштирокида “Биз жиноятчиликка қаршимиз, ёшларни оммавий маданият таъсиридан асрайлик” мавзуcида тадбир бўлиб ўтди.

– Янгийўл тумани “Бердиёр ота” жоме масжиди имом ноиби Т.Аҳмедов Чиноз тумани “Яллама” чегара постида хорижга чиқиб кетаётган фуқаролар билан “Диний экстремистик оқимлар гирдобига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш” мавзусида суҳбат ўтказди.

– Ангрен шаҳар 14-мактабда юқори синф ўқувчи қизлари билан ҳудудий отинойи М.Неъматуллаева “Оилада аёлнинг ўрни” мавзусида суҳбат ўтказди.

– Ангрен шаҳар Инновацион оила мактабида никоҳланувчи шахсларга шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси маъруза қилди.