Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг 2019 йилнинг 05 мартда амалга оширган маънавий-маърифий тадбирлари билан танишинг:

– Бекобод тумани “Оила” илмий-амалий маркази биносида “Ҳазрати Мулла” жоме масжиди имом-хатиби С.Саидов иштирокида “Ачамайли” маҳалласида яшовчи Абдурасуловлар оиласи яраштирилди.

– Бўка тумани 50-умумтаълим мактабида “Жонжигит қори” жоме масжиди имом-хатиби Х.Нурбадалов иштирокида “Ватанга муҳаббат оиладан бошланади” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 50 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

– Бўка тумани “Обод” МФЙда “Мулла Абдурозиқ” жоме масжиди имом-хатиби А.Аблақулов иштирокида “Поклик бараканинг ярми” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 20 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

– Зангиота тумани 6-умумтаълим мактабида “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом ноиби Ш.Салиев иштирокида “Илм – ақл чироғи” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 20 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

– Тошкент тумани “Кенсой” КХКда “Кўктерак” жоме масжиди имом-хатиби Х.Тошболтаев иштирокида “Огоҳлик давр талаби” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 30 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

– Янгийўл тумани “Транспорт ва хизмат кўрсатиш” КХКда “Пусур оқсоқол” жоме масжиди имом-хатиби Б.Усмонов иштирокида “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 90 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

– Паркент тумани “Бобомочин” жоме масжиди имом-хатиби Д.Пўлатов Қибрай тумани “Май” чегара постида хорижга чиқиб кетаётган фуқаролар билан “Диний экстремистик оқимлар гирдобига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш” мавзусида суҳбат ўтказди.

– Ўртачирчиқ тумани ҳудудий отинойиси Х.Киргизбаева “Адолат” МФЙда истиқомат қилувчи ёлғиз, ногирон, хаста, кекса аёлларнинг холидан хабар олди.

– Чирчиқ шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Мажидова “Бирлик” маҳалласида ажрим ёқасига келиб қолган оиллар билан тушунтириш ишларини олиб борди.

– Оҳангарон шаҳар ҳудудий отинойиси Д.Алимова ҳокимлик билан ҳамкорликда ҳомийларни жалб қилган ҳолда “Навбаҳор” МФЙда яшовчи М.Баратованинг Ҳиндистонда ўтказиладиган амалиёти учун ёрдам пули тўплашда иштирок этди ва у муолажа учун жўнаб кетди.

– Тошкент тумани ҳудудий отинойиси Х.Талипова “Дийдор” маҳалласида истиқомат қилувчи ногирон, хаста, кекса аёлларнинг холидан хабар олди.