Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг маънавий-маърифий тадбирлари

Тошкент вилояти диний соҳа ходимларининг 2019 йилнинг 18 февралида амалга оширган маънавий-маърифий тадбирлари билан танишинг:

– Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби А.Абраев томонидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва мутассади раҳбарлар билан биргаликда ҳисобдан чиқарилган 5 нафар шахс, уларнинг оилалари ҳолидан хабар олинди, муаммолари ўрганилди;

– Янгийўл тумани “Султонхон эшон ўғли Муродхон” жоме масжиди имом-хатиби М.Юсупов 30-умумтаълим мактабида ота-оналар билан “Оилада эркак кишининг ўрни”, “Қайнона келин муносабатлари” ҳақида маъруза қилди;

– Янгийўл тумани “Усмон Зиннурайн” жоме масжид имом-хатиби Қ.Қамбаров “Олмазор” МФЙда истиқомат қилувчи икки нафар низоли оилани яраштирди;

– Нурафшон шаҳар «Саид ибн Ваққос» жоме масжиди имом-хатиби Б.Аширмаов 57-умумтаълим мактабида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди;

– Нурафшон шаҳар 62-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Ҳаёт гўзал” мавзусидаги тадбирда “Исмат ота” жоме масжиди имом-хатиби А.Жабаев “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш” бўйича маъруза қилди;

– Бекобод шаҳар “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Назаркулов Маьнавият ва маърифат маркази раҳбари, ДХХ бўлими ходими, ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси билан биргаликда ҳисобдан чиқарилган 6 нафар шахс, оилалари ҳолидан хабар олинди, улар билан суҳбатлар ўтказилиб, муаммолари ўрганилди;

– Бекобод шаҳар “Оқ масжид” жоме масжиди имом-хатиби Э.Хамидов шаҳар ҳокими ўринбосари, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари, хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси, 2-оилавий поликлиника бош шифокори, шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Рахмонбердиева, 2-умумтаълим мактаби психологи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши бош мутахассиси, ва Бекобод шаҳар ИИБ ТЭҚКГ ходими билан ҳамкорликда махсус ҳисобдан чиқарилган 7 нафар шахс оилалари ўрганилди. Аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича келишиб олинди;

– Оҳангарон тумани “Қуюн” МФЙ отинойиси М.Юлдошева ўз ҳудудидаги бемор, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди;

– Оҳангарон тумани “Сусам” МФЙ отинойиси Г.Камалова жазони ижро этиш муассасасидан келган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганди;

– Бўка тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Т.Дехқонова туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 43-манзил колониясида бўлиб, махбусларга “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак васиятлари”, “Оила муқаддас” мавзуларида маъруза қилди;

– Янгийўл тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Х.Нишонова “Оила” илмий-амалий марказида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштиришда иштирок этиб, тушунтириш ишларини олиб борди;

– Чирчиқ шаҳар бош-имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси ҳокимият биносида хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусидаги тадбирда иштирок этиб, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича маъруза қилди;

– Ўртачирчиқ тумани ҳудудий отинойиси Г.Усмонова Халқабод МФЙда яшовчи узоқ муддат чет элда ишлаб келган фуқаролар билан суҳбат ўтказди.