Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида имом хатиблар йиғилиш бўлиб ўтди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида имом хатиблар йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун 8 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида имом хатиблар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов ва Миродил домла Миржалилов ҳамда имом домлалар иштирок этишди.

Маълумки, бутун дунё бўйлаб коронавирус пандемияси инсонларнинг соғлигига хавф солаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу муносабат билан йиғилишда мўмин мусулмонларнинг соғлиги уларни карантин қоидаларига риоя қилишлари айтиб ўтилди. Шунингдек, барча имом хатибларга карантин қоидаларига риоя қилиш вазифалари, масжидларда мўмин мусулмонларга шарт шароит яратиб бериш ҳамда муаммолар ўрганиб чиқилди.

Ибодат вақтида намозхонлардан илтимос қиламизки, карантин талабларига ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига қатъий риоя этилишлари талаб этилади.

Маълумот ўрнида карантин қоидаларини эслатиб ўтамиз:

– жума намозини ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;

– масжидлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;

– санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар,–

– антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
– жума намозидан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
– бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
– тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
– масжидларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик каби карантин талаблари жорий этилади.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan