Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти бош имом-хатиби Бекобод тумани ва шаҳридаги масжид, қабристон ва зиёратгоҳларнинг ҳолати билан танишди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Бекобод тумани ва шаҳридаги масжид, қабристон ва зиёратгоҳларнинг ҳолати билан танишди

Бугун – 2019 йилнинг 11 апрель куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов жойларда амалга оширилаётган ишлар, масжидлар, қабристонлар ва зиёратгоҳларнинг ҳолати билан танишиш, муборак Рамазон ойига тайёргарлик тадбирларини ўрганиш мақсадида Бекобод тумани ва Бекобод шаҳрига ташриф буюрдилар.
Мавжуд 22 та масжидларнинг фаолияти ўрганилди ва чегараолди ҳудуди бўлишига қарамасдан бажарилган ижобий ишлар алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, келгусида бажариладиган ишлар келишиб олинди.
Бекобод тумани ҳудудида жойлашган, сал илгарироқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди тасарруфига ўтган “Бузрук бува” зиёратгоҳига ташриф мобайнида, унинг “Ҳазрати мулла” жоме масжиди билан туташ ҳудудда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда, бу ерга келувчи зиёратчиларга қулай шароитларни яратиш мақсадида янги замонавий талабларга жавоб берадиган таҳоратхона қуриш лозимлиги таклиф қилинди.
Пешин намози “Мулла Абдуғаффор”, аср намози “Туркман” жоме масжидида адо этилиб, намозхонлар билан суҳбатлашилди, ҳозирги кунда мамлакатимизда ижтимоий ва диний соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, имом-хатиблар билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди, инсонлар қабристон ва зиёратгоҳларни обод қилишга чақирилди, шу билан бирга, яшаб турган заминимизни ҳар томонлама озодалигини сақлаш ва кўкаламзорлаштириш нақадар аҳамиятли ва савобли эканлиги таъкидланди.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan