Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти 3-ҳудуд бўйича Қуръон мусобақаси совриндорлари аниқланди

Тошкент вилояти 3-ҳудуд бўйича Қуръон мусобақаси совриндорлари аниқланди

Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018 Тошкент вилояти 3-ҳудуд бўйича босқичи Зангиота туманидаги “Нурул Ислом” жоме масжидида ўтказилди. Мусобоқа кўтаринки руҳ, яхши кайфиятда, ўзгача шукуҳ, тароватда ўтди. Ташриф буюрган меҳмонлар мусобақа иштирокчилари ва зийнат қориларнинг тиловатларидан баҳраманд бўлишди. Дилларга ажиб сакинат инди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов барча иштирокчи қорилар аслида ғолиб эканлигини таъкидладилар. Ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлади. Совриндорлар қуйидагича:

 

18-25 ёшдаги қорилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича:

1-ўрин – Холматов Муҳаммадсобир Рустамжон ўғли

2-ўрин – Иноғомов Файзулло Исмоил ўғли

3-ўрин – Мансуров Нуриллох Фозил ўғли

 

26-40 ёшдаги қорилар ўртасида ҳифз йўналиши бўйича совриндорлар:

1-ўрин – Хошимов Аслхон Хусанхон ўғли

2-ўрин – Мансуров Ниғматулла Комил ўғли

3-ўрин – Жонзоқов Муҳаммадамин Ахатқул ўғли

 

Қуръон мусобақасининг 18-25 ёшдаги қорилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича совриндорлар:

 

1-ўрин – Юнусов Файзулло Нурмухаммад ўғли

2-ўрин – Камолов Шавкатжон Дониёр ўғли

3-ўрин – Тўрабоев Беҳзод Анарбой ўғли

 

26-40 ёшдаги қорилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича:

 

1-ўрин – Сайдалиев Мухаммад Али Мўминжон ўғли

2-ўрин – Турдалиев Камолиддин Равшанович

3-ўрин – Вохидов Мирсобит Мирмўмин ўғли

Барча совриндорларни чин кўнгилдан муборакбод этамиз!