Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Долзарб мавзуларда қисқа муддатли ўқув-семинар ташкил этилди

Долзарб мавзуларда қисқа муддатли ўқув-семинар ташкил этилди

Шу йилнинг 27-29 март кунлари давомида Тошкент давлат “Аграр” университети катта мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 28 февралдаги 01А/013-сонли буйруғига асосан вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида вилоятдаги имом-хатиблар ва имом ноиблар ҳамда мутаваллилар иштирокида уларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган куннинг долзарб мавзуларида қисқа муддатли ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарида ИИВ бўлим бошлиғи Н.Ҳасанов ва ИИБ масъул ходими Ш.Файзиев “Марказий Осиёдаги халқаро экстремистик ва террористик ташкилотлар фаолиятига қарши курашиш самарадорлигини ошириш”, ЎМИнинг Тошкент вилоят вакили Х.Турматов “Ватанимизнинг тинчлигини таъминлаш ва ақидапарастликнинг олдини олишда дин соҳаси вакилларининг вазифалари”, адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Алеветдинов “Масжидлар фаолиятини ташкил этишда амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш”, ТИУ масъул ходими Ж.Нажмиддинов ва О.Эрназаров “Бугунги глобал хавфсизликка таҳдид солаётган энг йирик диний экстремистик гуруҳлар ва уларнинг стратегияси”, ЎМИнинг ходими О.Хушвақов “Масжидларда бухгалтерия ишларини тўғри юритиш” мавзуларида кенг ва атрофлича маъруза ўқидилар.

Иштирокчилар томонидан мазкур ўқув-семинари давомида ўзлари ва меҳнат фаолиятларини янада такомиллаштиришга оид қатор маълумотларга эга бўлганларини билдирдилар.