Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тирик мурда

Тирик мурда

Ҳиндистонда 55 ёшли эркак жаноза вақти ўзига келиб, калласини қимирлатган, хабар беради AsiaOne.

Нашрнинг маълумот беришича, эркак эчкиларни боқиб юрганида ҳушидан кетади. Оиласи уни ўлган деб ўйлаб, жанозасини ўтказишади.

Жасадни қабрга қўяётганларида, келганлардан биттаси мурда бошини қимирлатганини айтиб қолди. Таъзия хонадони вакиллари ҳайратдан қотиб қолишади. Эркакни зудлик билан касалхонага олиб кетишади. Аниқланишича, унда қаттиқ иситма чиқишидан олдин гипотермия (тана ҳароратининг пасайиб кетиши) ҳолати содир бўлган. Шу сабабли у ҳушидан кетган ва мурдага ўхшаб кўринган.