Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Террорчилар – Ислом душманлари

Террорчилар – Ислом душманлари

Террорчилар Исломнинг душманларидир, уларнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Индонезия Мудофаа вазири шундай баёнот қилди.

“Террорчилар – бу Ислом эмас, Ислом ундай эмас, улар Исломга зарар етказишмоқда”, – дея таъкидлади у, хусусан, “Терроризмга қарши кураш борасидаги ҳамкорлик орқали минтақавий барқарорликни таъминлаш” форуми доирасида шу кунларда Жакартада ўтказилаётган Indo Defence Expo & Forum 2018 халқаро кўргазмасидаги нутқида.

Вазир, шунингдек, ҳозирда дунё террорчиларнинг учинчи авлоди билан иш олиб бораётганини таъкидлади. Биринчиси “Ал-Қоида” гуруҳи эди. Террорчиларнинг иккинчи авлоди ИШИД, учинчиси эса – Суриядан Афғонистонга кўчиб ўтаётган жангарилардир.