Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Терактларнинг асосий қурбонлари – мусулмонлар

Терактларнинг асосий қурбонлари – мусулмонлар

Мэриленд терроризм ва антитеррористик сиёсатни ўрганиш миллий университети (START) тадқиқотчиларининг таъкидлашича, терактларнинг жуда кўп қурбонлари мусулмонлардир, хабар беради ABC News.

START ижрочи директори Уильям Браниф изоҳ берар экан, командаси томонидан аниқланган маълумотлар энг кўп террористик ҳужумлар асосан мусулмон мамлакатларида содир этилишини, терроризмнинг аксар қурбонлари – мусулмонлар эканлигини таъкидлади.

Браниф, шунингдек, ABC Newsга бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Европа ва АҚШда ҳам мусулмонларга қарши террористик ҳужумлар ўсганлигини маълум қилди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мусулмонларга уюштирилган ҳужумлар кўпинча ОАВ орқали ёритилмай қолади, ёритилганда ҳам теракт деб эмас, нафратга асосланган жиноят деб хабар берилади – шу тариқа мусулмонларга нисбатан зўравонликларнинг кўпчилиги ошкор бўлмай қолиб кетади.

Жоржия ва Алабама давлат университети тадқиқотчилари февраль ойида берган баёнотларида айтилишича, ОАВ орқали мусулмонлар томонидан содир этилган ҳужумлар номусулмонлар амалга оширган жиноятларга қараганда кўпиртириб намойиш этилади.