Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ТАВБА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

ТАВБА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Ҳақиқий тавба қалбдан пушаймон бўлиш, тил билан мағфират сўраш, гуноҳдан воз кечиш ва унга бошқа қайтмасликка аҳд қилиш билан бўлади.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашувчи бандаларини яхши кўради:

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِى يُحْبِبْكُمُ ٱللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَٱللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Банда Аллоҳ таолони ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳиссолату вассаламни севса, гуноҳ ишлардан узоқда бўлади.

Аллох таолони яхши кўрсак гуноҳларимизни кечиради, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳиссолату вассаламни яхши кўрсак қиёмат куни шафоатларига оладилар.

Албатта бу гуноҳлардан узоқда бўлишимизга омил бўлади.

Банда қилган гуноҳидан виждони қийналса, қилган ишидан пушаймон бўлса, бу тавба қилишга ташланган биринчи қадам ҳисобланади.

Чин тавбанинг шартларидан: ўз вақтида, тил билан, қалб билан пушаймон бўлиб мағфират сўраш ва гуноҳлардан қайтиб бошқа гуноҳ қилмасликдир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Албатта, Аллоҳ бандасининг ғарғара бўлишидан (ўлим келишидан) олдин қилган тавбасини қабул қилади” (Аҳмад ва Термизий ривояти).

Тавбани кечиктирмасдан қилишлик лозим, баъзилар айтганлари ва ўйлаганларидек нафақа ёшига етганда тавба ва ибодат қиламан дейдиганларнинг қўлларида ҳужжатлари борми?!

Нафақа ёшигача етишига ҳеч ким кафалот бера олмайди.

Тавба учун ҳар бир дақиқа ғаниматдир.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳақиқий тавбани насиб этсин.

Пискент тумани бош имом-хатиби Зайнилобиддинхон Қудратов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan