Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Таваккал Аллоҳга

Таваккал Аллоҳга

Сўфи Оллаёр “Саботул ожизин” асарларида бир ҳикоятни келтирадилар: Абдуллоҳ ибн Муборак саҳрода йўлдан адашиб, юриб-юриб узоқдан бир қудуқни кўриб қоладилар. Қудуқ олдига боргач, “Энди челак билан арқон ҳам бўлса эди”, деб кўнгилдан ўтказадилар.

Сув эса анча пастда. Ҳайрон бўлиб бир четга бориб ўтирадилар, шу пайт саҳро қўйнидаги бир кийик битта-битта қадам босиб, қудуқ томон кела бошлайди. Етиб келгач, тумшуғини қудуққа суққан эди сув юқори кўтарилиб, ҳатто қудуқдан тошиб чиқади. Кийик сув ичиб, яна саҳрога кириб ғойиб бўлади. Ҳайрону лол бўлган Абдуллоҳ югуриб қудуқ бошига борадилар, сув эса Абдуллоҳ етиб келгунча яна пастлаб кетганди. Шунда унинг қалбидан бир нидо отилиб чиқди ва деди: “Ё Раб, берурсан оҳуга об. Менга бермассан, эй Султони Ваҳҳоб!” Шу пайт бир нидо келди: “Ўша сен кўрган оҳу саҳрога ризқ истаб чиққан пайтда мендан ўзгага таваккал қилмади, сен эса қудуқни кўрган вақтда қалбингни челак ва арқонга боғладинг!”

Ибн Муборак бу нидони эшитиб беҳол бўлди, бу танбеҳдан қалбида завқ дарёси жўш урди ва шундан кейин то тирик экан чанқамади.

Муҳаббат жоми ҳўл қилди томоғин. Тирикликда унутди сувсамоғин. Аллоҳ таоло ўз дўстларининг қалбидаги бир лаҳзалик ғафлати учун ҳам танбеҳ берар экан. Зеро, буюк чўққидаги одамнинг хатари ҳам буюк бўлади.

 Бекобод тумани «Улуғбек» жоме масжиди
имом-хатиби Холбоев Х.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan