Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ташрифингга муштоқмиз, Рамазон!

Ташрифингга муштоқмиз, Рамазон!

Муборак рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва бу ойда амалга ошириладиган хайрли ишларни режалаштириш мақсадида Тошкент вилояти барча имом-хатибларининг умумий йиғилиш ўтказилди.

Бу йилги муқаддас ойни кутиб олиш учун масжидларимизда катта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Барча масжидларда мўъмин-мусулмонлар учун қулай шароитлар яратилди, хавфсизлик чоралари кўрилди. Ой давомида амалга ошириладиган хайрли ишлар режалаштирилди:

  • жорий рамазон мавсумида 92 та масжидда таровеҳ намозлари таркибида “Хатм Қуръон” тадбирларини ўтказилади. “Хатми Қуръон” тадбирлари ўн беш кунлик муддатда ўтказилади.

  • Имом-хатиблар “Ўзбекистон” телеканалидаги “Зиё” ҳамда “Ҳидоят сари” студиялари томонидан тайёрланадиган “Рамазон туҳфаси” номли туркум кўрсатувларда, шунингдек, “Ўзбекистон” ва “Ориат доно” радиоканаллари орқали “Рамазон зиёси” номли туркум эшиттиришларда долзарб мавзуларда чиқиш қиладилар.

  • Республика, вилоят ҳамда маҳаллий босма ОАВларда эзгулик ва мурувват, юртимиздаги барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик мавзуларида чиқишлар қилинади. Бунда, мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, жаҳон ҳамжамиятида юртимиз нуфузининг юксалиб бораётгани мисоллар орқали ёритиб берилади.

  • Вилоятимизда рамазон ойи шукуҳини акс эттирувчи видеороликлар тайёрланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “muslim.uz” ҳамда вакилликнинг “fitrat.uz” сайтига жойлаштирилади. Шунингдек мазкур сайтларда вилоят имомларининг долзарб мавзудаги мақолалари ҳам эълон қилиб борилади.

  • барча масжидларда вақти вақти балан ҳашар эълон қилиниб, тозалик ва ободончилик ишлари амалга оширилади. Бунда масжидлар, муқаддас қадомжолар, қабристонлар ва уларга ёндош кўчалар ободонлаштирилади;

  • жойларда имом-хатиблар томонидан тинчлик-осойишталик, истиқлол инъом этган неъматларнинг қадрига етиш ва уни асраб-авайлашга доир узвий тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади. Қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудлардаги масжидларга таниқли ва иқтидорли имом-хатибларнинг ташрифи ташкиллаштирилади.

  • Ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминларган оилалар ҳамда “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, ва “Саҳоват” уйларига масжидлар томонидан ва ҳомийларни жалб этган ҳолда моддий ёрдам кўрсатилади ва байрам совғалари берилади.

         

Вилоят ахборот хизмати