Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тарбияда бепарволик – жиноятдир!

Тарбияда бепарволик – жиноятдир!

2017 йилнинг 12 декабрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “Қўрғонча” маҳалласида жойлашган “Агро иқтисодиёт” касб ҳунар коллежида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ташаббуси билан “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом – хатиби Хайруллоҳ домла Турматов, Қуйичирчиқ тумани ҳокими ҳамда маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишди.

Вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани, бу борада ҳар бир фуқаро онгида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” деган туйғуни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда оила ва ундаги тарбия, имон – эътиқоднинг аҳамияти, ота – она, маҳалланинг масъулияти, лоқайдлик ва бепарволикнинг иллат эканлигига доир оят ва ҳадислардан мисоллар келтириб, тушунтиришлар берди. Оилада фарзанд тарбиясига бепарволик жиноят эканлиги таъкидланди.

Очиқ мулоқот жуда қизғин, савол – жавоб ва фикр – мулоҳазаларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотларга эга бўлишди. Очиқ мулоқотларнинг ўтказилиши халқ учун жуда манфаатли эканлиги таъкидланиб, бу каби учрашувларни кўпрок ташкил этиш таклиф қилинди.

Тадбир сўнгида Тошкент вилояти вакиллиги томонидан маҳалланинг кутубхонаcи учун маърифий ва тарбиявий китоблар совға қилинди.