Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тараққиёт қай даражага етди… Оталар бегонанинг боласини тарбия қилаётганларидан шубхаланишмайди ҳам…

Тараққиёт қай даражага етди… Оталар бегонанинг боласини тарбия қилаётганларидан шубхаланишмайди ҳам…

Татаристон руҳшуносларининг хабар беришича, уларнинг субъектив фикрларига кўра, охирги пайтларда минтақада оилалардаги аёлларнинг хиёнати ҳолати кўпайганлиги кузатилмоқда. Асосий сабаб сифатида “зерикиш” кўрсатилмоқда.

Замонавий қонунчиликка кўра хиёнат оиладаги на фуқаролик на мулкий муносабатларга таъсир кўрсатади. Бу жиноят эмас, ўзини жабрланган деб санаган киши ажримга беради, бунда ҳам никоҳ давомида орттирилган мол-мулк тенг тақсимланади, 99 % ҳолатда болалар ҳам оналар билан қолишади. Яъни аёл ўзининг хиёнатидан ҳеч қандай зарар кўрмайди. Аксинча, ажрим унинг учун афзал. Чунки, биринчидан, ўзи учун “зерикарли” бўлиб қолган эридан қутилади; иккинчидан, мол-мулкнинг бир қисмига эгалик қилади; учинчидан, ҳаётини “суюклиси” билан “янгидан бошлаш” имконига эга бўлади; тўртинчидан, кўп ҳолларда суд фарзандларни онаси билан қолишини маъқул деб топганлиги сабабли алимент тўловини олади.

Ачинарлиси шундаки, оиладаги алдов болаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Улар учун ҳам бундай муносабатлар табиий кўринишга эга бўлиб қолиши – ҳақиқий фожиадир.

Бундан ташқари, мутахассисларнинг маълумотига кўра, оилали аёллар ҳушторидан хомиладор бўлиб, боланинг қонуний отаси сифатида эрини рўйхатдан ўтказадиган ҳолатлар ҳам кўпаймоқда. Генетиклар россиялик 8-10 % оталар бегона болаларни тарбия қилаётганини айтишмоқда, бундан эса ўзларининг хабари ҳам йўқ, бу эса 7 миллион киши демакдир. Кўплаб манбаларда 30 % оталикни аниқлаш тестлари ўз тасдиғини топмаганлиги ҳақидаги маълумотларни учратиш мумкин.

Деярли эркакларнинг барчаси хиёнаткор аёлларга хавфсираб қарашади ва улар билан оила ришталарини боғлашга шошишмайди, чунки уларнинг ҳам бошига собиқ эрларнинг куни тушиши мумкин-да. “Ошиқ-мошиқ ўйини” бошқа, оила бошқа.

Ислом эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам хиёнатига жуда салбий қарайди, бу оғир гуноҳлардан биридир. Ислом дини оилавий муносабатларни қатъий ҳимоя қилади. “Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг ҳар бирига юз дарра урингиз! Агар Аллоҳга ва охират кунига имон келтирувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг дини (ҳукми)да сизларни уларга (зинокорларга) нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин! Уларнинг жазоланишига бир гуруҳ мўминлар ҳозир бўлсин!”, – дейилади муқаддас Қуръони Карим Нур сурасининг 2-оятида.

Аллоҳ таоло «Исро» сурасининг 32-оятида эса зино ҳақида бундай марҳамат қилади: «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир».

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зинокор зино қилаётган вақтида мўъмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўъмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади, (ичувчи) ҳамр ичаётган вақтида мўъмин бўлмаган ҳолида ичади» (Муттафақун алайҳ).

Яна бир ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир бошқа ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки зино қилса ёки ҳамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олгандек, Аллоҳ ундан иймонни ечиб олади» (Ҳоким ривояти).

Мусулмонман деган банда учун иймондан ажралишдан ҳам оғирроқ мусибат борми?!

Самура ибн Жундаб разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. У зотнинг олдиларига Жаброил ва Микоил алайҳи саломлар келишди. Набий айтадилар: «Йўлга тушдик ва тандирга ўхшаган нарса олдига келдик. Ундан шовқин-сурон эшитилиб турарди. Қарасак унинг ичида ялонғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда, қичқирар эдилар… Тандирга ўхшаган бино ичидаги ялонғоч эркак-аёллар зинокор эркак-аёллардир» (Бухорий ривояти).