Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТАНК БИЛИМ ЮРТИ КУРСАНТЛАРИГА ИСЛОМ АСОСЛАРИ ЎРГАТИЛМОҚДА

ТАНК БИЛИМ ЮРТИ КУРСАНТЛАРИГА ИСЛОМ АСОСЛАРИ ЎРГАТИЛМОҚДА

Қозон Танк билим юрти ўқув полигонида “Ислом асослари” бўйича машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақида Татаристон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Курсантларга сабоқларни маҳаллий масжид имоми Тимур ҳазрат Ибрагимов бермоқда. Ҳар якшанба куни имом бўлғуси офицерларга ислом дини ҳақида тушунчалар беради, хусусан, беш маҳалги намозни тўғри ўқишга ўргатади, уларга ҳалол қонуниятига кўра таомланиш ва ватанпарварлик ҳақида сўзлаб беради.