Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Талабалар бахтиёрликка ўргатилади

Талабалар бахтиёрликка ўргатилади

БААда энди талабаларга бахтиёрлик курслари ўтиладиган бўлди. Яқин кунларда Абу-Даби университетларида том маънодаги бахтиёрлик дарслари ўтила бошлайди. Al Arabiyaнинг берган хабарига кўра, ушбу ўқув курси барча талабалар учун мажбурий бўлади. Курснинг расмий номи – “Бахтиёрлик ва ижобий руҳиятга кириш” деб аталади. Машғулотларда инсоннинг ижобий жиҳатларига асосий эътибор қаратилади. Бундан ташқари, талабаларга ўз имкониятлари ва қобилиятларини тўла намойиш этиш ҳам ўргатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда БААда Бахт вазирлиги ташкил этилган эди. Бахтиёрлик бўйича чоп этилган халқаро рейтингда амирлик бешинчи ўринни эгаллаган.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan