Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТАДБИРКОРЛАР ҚИШЛОҚ ИМОМЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ – ҚУВВАТЛАМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАР ҚИШЛОҚ ИМОМЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ – ҚУВВАТЛАМОҚДА

Ҳозирда имомларнинг ойлик маошлари бутунлай хайр – эҳсонга боғлиқ. Қозоғистонда қишлоқ имомларини молиявий жиҳатдан қўллаб – қувватловчи Фонд ташкил этилди. Бу Фонд қишлоқ шароитида деярли “раҳмат”га ишловчи дин хизматчилари учун хайрия йиғимларини йиғиш билан шуғулланади.

Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири Нурлан Ермекбаевнинг таъкидлашича, бугунги кун имомларининг ойлик маоши тамомила хайрия йиғимларига боғлиқ. “Қишлоқ жойларидаги имомларнинг аҳволи етарлича ўзгарувчан. Бундан бузғунчи қатлам фойдаланиши ва турли хил ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. Имомлар қишлоқларга бориб ишлашга ошиқишмайди. Ҳозирда қонунчиликка кўра вазирлик имомларга тўғридан – тўғри маош тўлаши мумкин эмас, айнан шу сабабли хайрия фондини ташкил этишга қарор қилинди. Унга маблағлар асосан қозоқ тадбиркорлари томонидан келиб тушади”.