Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТАДҚИҚОТ: АҚШ МУСУЛМОНЛАРИ ДОИМИЙ КАМСИТИЛИШГА ДУЧ КЕЛИШМОҚДА

ТАДҚИҚОТ: АҚШ МУСУЛМОНЛАРИ ДОИМИЙ КАМСИТИЛИШГА ДУЧ КЕЛИШМОҚДА

Ҳозирги кунда АҚШда 3,3 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бу умумий аҳоли сонининг 1 % ташкил этади. Нуфузли PEW Research Center тадқиқот институти АҚШда яшовчи мусулмонлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди. Маълум бўлишича, исломга эътиқод қилувчи америкаликларнинг деярли барчаси ўзларига нисбатан камситилишларни ҳис этишар экан. Бу ҳақда 70 % эркаклар ва 80 %дан ортиқроқ аёллар айтишган. Аёлларнинг кўплиги уларнинг ислом либосини кийишлари билан боғлиқ эканлиги тушунтирилади. Шу билан бирга, 60 % мусулмонлар охирги ойларда вазият анчагина ёмонлашганини билдиришди. 74 %и эса АҚШ президенти Дональд Трамп мусулмонларга нисбатан душманона муносабатда бўляпти, деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, сўров ўтказилганларнинг 90 % – АҚШ фуқароси эканлигидан ғурурланишини изҳор этишди.