Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТАДҚИҚОТ: МУСУЛМОНЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИРОҚ

ТАДҚИҚОТ: МУСУЛМОНЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИРОҚ

Бертелсман фонди ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Германияда иммигрант – мусулмонлар ва уларнинг авлодларининг интеграциялашув жараёни тобора ортиб бормоқда. Жамиятнинг баъзи табақалари томонидан Германиялик мусулмонларнинг интеграцион муваффақиятлари етарли даражада тан олинмасада, таълим, тил билиш, меҳнат бозорида иштирок этиш, бошқа дин вакиллари билан ўзаро муносабатда бўлиш бўйича улар тўғри йўлдан боришмоқда. Германияда истиқомат қилувчи 4,7 миллион ўрта ёшдаги мусулмонлар жамият ҳаётига жалб қилинган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, маълумот бўйича муаммолар бўлишига қарамасдан, интеграциялашув, айниқса, меҳнат бозорида омадли кечмоқда.