Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ТАДҚИҚОТ: МУСУЛМОНЛАР ЭНГ ДЎСТЛИКПАРВАР КИШИЛАР

ТАДҚИҚОТ: МУСУЛМОНЛАР ЭНГ ДЎСТЛИКПАРВАР КИШИЛАР

Социологлар Европага келган мусулмон – қочоқлар ўртасида кенг кўламли тадқиқот ўтказишди. Унинг натижасида мусулмонлар бошқа дин вакилларига тажовузкорона муносабатда бўладилар, деган фикрга бутунлай барҳам берилди. Сўралган ўн нафар мусулмоннинг ҳар тўққизинчиси уларнинг бошқа динга эътиқод қилувчи дўсти борлигини маълум қилган. 92 % эса мусулмон бўлмаганлар билан муомала қилишда ўзларида ҳеч қандай ноқулайлик сезмаслигини билдиришган. Шунга қарамасдан, сўралганларнинг деярли ярми Европада яшаб туриб, камситилиш ва таҳқирлашларга дуч келганлигини, шундан 2 % – жисмоний тажовуз эканлигини айтишган.