Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

ТАБАССУМ

Айт-чи…
Онасига кулиб қараб турган Болажонга диққат билан ҚАРАГАНМИСАН…
Болажонига кулиб қараб турган Онажонга-чи…
Албатта, турфа ишларга ШОШМАСДАН…
Минг бир ўйларга ЧАЛҒИМАСДАН…
Ғам ва ташвишларингни ўйлайвериб АСАБИЙЛАШМАСДАН ва ЖАЗАВАГА ТУШМАСДАН…
Бу табассумга мана шундай руҳиятда ҚАРАГАНМИСАН…

Э-э-э…
Нақадар ГЎЗАЛ…
Нақадар САМИМИЙ…
Бу қадар гўзал ва самимий табассумни ЯРАТИБ БЎЛМАС…
Бу қадар гўзал ва самимий табассумни ЎХШАТИБ БЎЛМАС…
Бу табассум – БЕТАКРОР…
Ҳатто, унинг айнан такрори ҳам – БЕТАКРОР…
Бу табассум ибодатлар ичинда – асл ИБОДАТ!!!
Бу табассум дардлар учун малҳамлар аро – асл МАЛҲАМ!!!
Бу онда Сен ҳам унга қараб беихтиёр шу қадар завқли ва ҳаловатли табассум қиласан-ки, УНИНГ ЗАВҚИ БЎЛАК…

Бу табассумни тасвирлаб БЎЛМАС….
Бу табассумни тасвирламоқ учун қаламлар ёрқин ранг ТОПОЛМАС…
Қоғозлар эса ЖОН…
Нусха олинсада, бироқ унда РУҲ БЎЛМАС…

Э-э-э…
Болажонларимиз бахтимизга ҳар дам КУЛИБ ЮРСИН…
Миттигина қалблари ҳар нафас қувончга ТЎЛА БЎЛСИН…
Болажонлар бахтига Онажонлари БОР ва ОМОН БЎЛСИН…
Яратган Холиқимиз биз Оталарни ул Онажонларга ЭЪТИБОРЛИ ва МАРҲАМАТЛИ ҚИЛСИН…
Амин…
Сен ҳам “Амин…”, деб АЙТ…

Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари
Нурали МАВЛАНОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan