Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Тақво

Абу Бакр Варрoқийнинг кичик бир ўғли бўлиб, бир устоздан Қуръон дарсларини ўрганарди. Бир куни бола ранги ўчган ва титраган ҳолда машғулотдан вақтли қайтди.

Отасининг «Нима бўлди, ўғлим? Нега вақтли қайтдинг?»- деган саволига бола: «Отажон! Бугун устозим Қуръондан бир оят ўргатдилар. Мен уни маъносини билганимда қаттиқ қўрқиб кетдим»- деди ва «Музаммил» сурасининг 17-оятини ўқиб берди:

ﻓَﻜَﻴْﻒَ ﺗَﺘَّﻘُﻮﻥَ ﺇِﻥْ ﻛَﻔَﺮْﺗُﻢْ ﻳَﻮْﻣًﺎ ﻳَﺠْﻌَﻞُ ﺍﻟْﻮِﻟْﺪَﺍﻥَ ﺷِﻴﺒًﺎ

«Агар кофир бўлсангиз, болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кундан (Қиёмат кунидан) қандай сақланасиз?!»

Бу оятни чуқур тафаккур қилган бола тез орада касалланиб, вафот этди.
Абу Бакр Варроқий фарзандини қабрини зиёрат қила туриб йиғлаб айтарди: «Эй Абу Бакр, ўғлинг Қуръондан битта оятни ўқиб, Аллоҳ таолодан қўрққан ҳолида дунёдан ўтди. Сен эса шунча вақтдан бери Қуръон ўқийсану, лекин Аллоҳдан бу кичик бола қўрққаничалик қўрқмадинг!»

Аллоҳга тақво қилайлик. Дахшатидан болаларнинг сочи оқариб кетадигон кун яъни қиёмат кунидан қўрқайлик.

«Пайғамбар-ота» жоме масжиди имом-хатиби
Қўшбоев Фатҳиддин Фахриддин ўғли.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan