Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИҲТ ИСЛОМОФОБИЯ ОШГАНЛИГИДАН ХАВОТИРДА

ИҲТ ИСЛОМОФОБИЯ ОШГАНЛИГИДАН ХАВОТИРДА

Ислом ҳамкорлик ташкилоти дунё бўйлаб исломофобиянинг ошганлигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Кот-д’Ивуарда бўлиб ўтган ИҲТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг 44-йиғилишида тақдим этилган баёнотда айтилади. Хабар берилишича, исломофобиянинг ортишига АҚШдаги президентлик сайловлари, миграцион кризис ва Европада ўта реакцион қарашларни қўллаб –қувватловчилар ролининг кучайгани сабаб бўлмоқда.

“Мусулмонлар қўрқитилди ва таҳқирланди. Исломнинг муқаддас қадриятлари ҳақорат қилинди, шариат меъёрларига кўра кийинган кишиларга нисбатан жиноятлар содир этилди. Радикал оқимлар ва экстремистик гуруҳларнинг ислом ниқоби остида қилган қилмишлари исломофобия тарафдорларига қўл келди. Бундай ҳаракатлар ҳам дунё дини сифатида исломга соя солади, ҳам исламофобиянинг тарқалишига хизмат қилади”, – дея таъкидлайди ИҲТ бош котиби Юсуф ал – Усаймин.