Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / СУРРОГАТ ОНАЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

СУРРОГАТ ОНАЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

Яқин кунларда Туркияда суррогат (сунъий) оналик учун жиноий жавобгарлик киритилади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу муносабат билан ташаббус кўрсатди. Шунга кўра, “Орган ва тўқималарни етиштириш, сақлаш ва кўчириб ўтказиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.

Қонуннинг бузилиши 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосини қўллашга асос бўлади. Қонун лойиҳасида, хусусан, уруғланган тухумҳужайрани суррогат онага жойлаштириш қатъийян ман этилади. Сунъий уруғлантиришга фақатгина расмий никоҳда бўлган аёл ва эркакларга рухсат берилади, бунда учинчи шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.