Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / СУРИЯЛИКЛАР УЙЛАРИГА ҚАЙТМОҚДА

СУРИЯЛИКЛАР УЙЛАРИГА ҚАЙТМОҚДА

Ушбу йилнинг бошидан бери ярим миллионга яқин суриялик қочоқлар ўз уйларига қайтиш имконига эга бўлишди. Бу ҳақда БМТ Қочоқлар масалалари бўйича бошқармаси маълум қилади. Энг кўп сурияликлар Халаб, Хама ва Дамашқ вилоятларига қайтишди.

БМТнинг Суриядаги махсус элчиси Стефан Де Мистуранинг хабар беришича, “Суриядаги зўравонлик даражаси сезиларли даражада пасайган ва кўплаб шаҳарлар секин – асталик билан ҳаётга қайта бошлаган”.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги уруш сабабли 320 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлди ва бир неча миллиони ўз уйларини тарк этиб, қочоқликда умр кечиришмоқда.