Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Суриялик қочоқ лазер микроскоп ихтиро қилди

Суриялик қочоқ лазер микроскоп ихтиро қилди

Ҳозирги кунда оиласи билан Иорданияда яшаётган 20 яшар асли Суриялик Аббос ал-Фаури лазер микроскоп ихтиро қилди. Бунинг учун у эски темир-терсак бозоридан олинган материаллардан фойдаланди. Zaman Al-Wasl Иордания ахборот нашрининг хабар беришича, микроскопнинг дастлабки варианти дизайни устида ҳали ишлаш талаб этилса-да, унинг ёрдамида микроб ва бактерияларни ўрганиш мумкин.

Маълум бўлишича, Аббос ал-Фаури 2013 йилда Суриядаги уруш сабаб оиласи билан Иорданияга қочиб ўтган ва ўқишини тўхтатишга мажбур бўлган. Лекин унинг илм-фан борасидаги орзу-умидлари сўнмаган. Британия стипендияси сабаб у Ал-Қудс коллежининг муҳандислик факультетига ўқишга кириш имконига эга бўлди. Ҳаётидаги мураккабликларга қарамасдан, Суриялик қочоқ йигит нафақат ҳамкурсларининг, балки устозларининг ҳам ҳурматини қозонди. Шахсий тадқиқотлар ўтказиб, умумий нисбийлик назариясига доир содда тушунчаларни тақдим этди, бунинг учун у бир қанча оддий механик экспериментлар ўтказди.