Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / СУРИЯЛИК БОЛАЛАРГА ЁРДАМ

СУРИЯЛИК БОЛАЛАРГА ЁРДАМ

Туркиянинг Хатай вилояти Райхонли туманида Суриялик қочоқ болаларга ёрдам акцияси ўз фаолиятини бошлади. Унда бутун дунёдан келган фаоллар иштирок этишмоқда. Иштирокчилар орасида жамоат арбоблари, тадбиркорлар, рассомлар, ўқитувчилар, шифокорлар ва журналистлар бор.

Акция доирасида болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Рассомлар уларга расм чизиш бўйича таълим беришади. Болалар ўртасида футбол ва рақс мусобақалари уюштирилади.

Тадбир “Халқаро ёрдам ва ривожланиш” нодавлат ташкилотининг “Улар билан бирлашамиз!” дастурига мувофиқ ўтказилмоқда. Фаоллар Европа (Испания, Буюк Британия) ва араб (Миср, Ливан, Иордания, Алжир, Қувайт, Қатар, Фаластин, Марокаш) мамлакатларидан, шунингдек, АҚШдан ташриф буюришган,

Ташкилот раисининг ўринбосари Нажип Фозил Аксойнинг сўзларига кўра, дастурнинг мақсади – ўсиб келаётган суриялик болаларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлашдан иборатдир.