Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / СУРИЯЛИК БОЛАЛАР УЧУН МАКТАБ

СУРИЯЛИК БОЛАЛАР УЧУН МАКТАБ

Ливанда уч минг нафар суриялик болалар учун еттита замонавий мактаб қурилади. Бу лойиҳа Голливуд актёри Жорж Клуни ва унинг рафиқаси Амалия томонидан молиялаштирилади.  Жуфтлик бу мақсадни амалга ошириш учун 2,25 миллион доллар хайрия қилди.

“Биз бутун бошли авлоднинг номаъқул вақт ва маконда туғилганлиги сабаб йўқ бўлиб кетишига йўл қўя олмаймиз. Минглаб ёш сурияликларга ҳеч қачон жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўла олмаслик хавф солмоқда. Мактаб таълими уларга ҳаётларини ўзгартиришга ёрдам беради”, – дейилади Клуни оиласи фондининг расмий сайтида.

Дастурни амалга ошириш учун Google ва HP компаниялари ҳам жалб қилинган, улар янги ўқув биноларини техник жиҳатдан жиҳозлайдилар. Дастур мутасаддиси БМТнинг Болалар фонди – ЮНИСЕФдир.

Ливан Таълим вазири Марван Хамаде ҳукумат Клуни оиласидан бундай қарор учун жуда ҳам миннатдор эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Жорж Клунининг рафиқаси Амал (қизликда Аламуддин) Ливан оиласида Байрутда туғилган. Кейинчалик Буюк Британияга кўчиб ўтган. 2014 йилнинг 27 сентябрида у актёр ва режиссёр Жорж Клунига турмушга чиқади. 2017 йилнинг июнида улар эгизак фарзандли бўлишди.