Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Сурияга ёрдам Мавлид тадбири

Сурияга ёрдам Мавлид тадбири

10 декабрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Мавлидун Набийга бағишланган тантана ўтказилади.

Тадбирда Россия, Туркия, Сурия ва Ўзбекистонлик салавот куйловчилар иштирок этишади. Шунингдек, тантанада ҳукумат вакиллари, дипломатлар, олимлар, жамоат ва дин арбоблари ҳам қатнашадилар.

Бу Мавлиднинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, унда мамлакат ҳудудини террорчилардан озод этиш бўйича давом этган ҳарбий ҳаракатлардан кейин, биринчи марта Сурия маданияти вакиллари чиқиш қиладилар.

Тадбирга Сурия Вақф ишлари вазири Абдусаттор ас – Саид, Шом уламолари кенгаши раҳбари, Дамашқ университети Шариат факультети декани Тавфиқ Рамазон ал-Бутий, доктор Бади ул-Лахм ва “Ал-Тавфиқ” мусиқа гуруҳи ташриф буюради.

Тантана Қуръон тиловати билан очилиши назарда тутилган, уни туркиялик Қуръон олими Мехмет Гулеза амалга оширади.

Маросимда Ўзбекистондан Мавлид усталари, шунингдек, Туркия ижодий гуруҳи яккахони, машҳур Кушан Иброхим, Доғистоннинг “Нашидул Ислом” гуруҳи ва бошқаларнинг чиқишлари режалаштирилган.

Тадбир иштирокчиларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочларини кўриш имконияти бор.