Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / СУРИЯДА МАСЖИДЛАР ҚАЙТА ТИКЛАНМОҚДА

СУРИЯДА МАСЖИДЛАР ҚАЙТА ТИКЛАНМОҚДА

Суриянинг Ал – Боб ва Жараблус туманларидаги вайрон қилинган масжидлар қайта қурилмоқда. Қайта тиклаш ишлари Туркия дин ишлари бошқармаси кўмагида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 9 та масжид қайта тикланди. Уларда Қуръонни ўргатиш курслари ҳам янгидан йўлга қўйилди. Бундан ташқари, янги масжидлар қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган.