Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ҳадис / Суннатга тобеъликда фазилатлар

Суннатга тобеъликда фазилатлар

 

Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидоятига эргашиш, у зоти шарифнинг барча хулқларига, муомалаларига, одобларига тўлиқ эргашишни ўз ичига олади.

Банда учун Роббига қурбийят ҳосил қилишда фарз амаллар нафл амалларга доимо  муқаддам бўлади. Яъни, фарз амаллар учун бериладиган савоб ва ҳосил бўладиган қурбийят, нафллар сабабли етадиганидан тафовути жуда баланд бўлади. Энг буюк эҳтимом фарзларга, сўнгра ҳарислик ила суннатларга амал қилишлик лозим бўлади.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ суннатга тобеълик ҳақида икки васият айтганлар:

  1. Фазилатли амаллардан биронтасини қилиш иложи бўлса, албатта уни қилиш лозим бўлади-ки, бунинг ила қилувчи амал аҳлидан бўлсин;

  2. Қачонки Аллоҳ сени бир тоат ила неъматлаб, сен уни доимо қиладиган бўлсанг ва бир куни уни қила олмай қолсанг, уни қазо тариқасида бўлса ҳам қилиб олавергин. Зеро, қачонки банда фавт қилишга ўрганиб қолиб, бу унга енгил бўлиб қолса, амални зое қилиб қўяди.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Эй Одам фарзанди, киши яхши кўргани билан бўлади, деб айтгувчи сўзига алданиб қолмагин.  Албатта, кимки бир қавмни яхши кўрса, уларнинг осорларига эргашади. Аброрларга фақатгина улар осорларига тобеълик, улар йўлларига эргашиш, эртаю кеч улар йўлида бўлиш билангина етиши мумкин”.

Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ айтади:  “Мен ҳар доим суннатга мувофиқ яшадим”.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ: “Ўзингга суннатни лозим тутгинки, Аллоҳ изни ила суннат сенга қўриқчидир”, деб айтган.

 

Суннатуллоҳ Абдулбосит