Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Ҳадис / Суннатга эргашишнинг самаралари

Суннатга эргашишнинг самаралари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишда кўплаб самаралар бордир:

  1. Муҳаббат даражасига етишиш. Нафл ибодатлар ила Аллоҳга тақаррубликни исташ сабабли, Аллоҳ таоло бандага муҳаббат қилади. Ибнул Қаййум раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ таоло, токи Унинг ҳабибига зоҳиран ва ботинан тобеъ бўлмагунингча, сўзларини тасдиқлаб, буюрганига итоат қилиб, даъватига ижобат қилиб, қайтарганидан юз ўгирмагунингча, сен учун у зот хукми бошқалар ҳукмидан кучли бўлиб, у зотнинг муҳаббати олдида бошқалар муҳаббати йўқ бўлиб кетмагунча ва сен учун у зотга итоат бошқаларга итоатдан устун бўлмагунча,  сени яхши кўрмайди;

  2. Банда Аллоҳ таолога маъийят (мақомига) етишиши. Аллоҳ таоло бандани муваффақиятларга эриштиради. Энди у банданинг  аъзоларидан фақатгина Аллоҳ рози бўладиган ишлар содир бўлади. Зеро, муҳаббатга етган бандага маъиййат ҳам етади. Аллоҳ азза ва жалла уни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Доимо Аллоҳ тавфиқида бўлиб, гуноҳлардан тўсилаверади;

  3. Муҳаббат мақомига етганлик сабабли дуоси мустажоб бўлади. Кимки нафллар ила қурбийят талабида бўлса, муҳаббатга эришади. Муҳаббатга эришганнинг эса дуоси мустажоб бўлади;

Юқорида айтилган қавлларга ушбу ҳадиси қудсий далилдир:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Ким Менинг валий (бандам) га душманлик қилса, дарҳақиқат Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Менга, Мен унга фарз қилган нарсаларим ила яқинлашгани каби, Менга маҳбуб нарса ила яқинлаша олмайди. Бандам Менга нафллари ила яқинлашишда бардавом бўлса, Мен унга муҳаббат қиламан. Қачон Мен унга муҳаббат қилсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. (мажозий маънода). Агар Мендан сўраса, унга албатта (сўраганини) бераман. Агар Мендан паноҳ тиласа, уни Ўз паноҳимга оламан.  Ҳеч бир нарсада мўминнинг жони ҳақида иккилангандек иккиланмаганман. У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса, унга ёмонлик қилишни асло истамайман”.

Бухорий ва Аҳмад ривояти.

  1. Фарзлардаги ҳосил бўлган нуқсонларни тўлдиради. Зеро, нафл амаллар ибодатларга  етган нуқсонларни тўлдиргувчидир;

  2. Қалбнинг тирик бўлиши. Банда қачонки суннатни муҳофазасида бўлса, ўзи учун энг муҳим бўлмиш нарсани ҳимоя қилибди. У учун вожиботлардан бирини тарк қилиш, ёки қисқартириб, ноқис қилиш жуда ҳам қийин бўлади. Бу ила бошқа фазилатга эришади. У – Аллоҳ таоло шиорларини улуғлашдир. Қалби Робби тоати ила тирик бўлади. Кимки суннат амалларига енгил қараса, фарзлардан айрилиб қолиш ила жазоланади;

  3. Бидъат амаллардан узоқ бўлиш ва сақланиш. Зеро, банда ҳар қачон суннат амалларда келтирилган нарсаларга эргашар экан, суннатда бўлмаган нарсалардан узоқ бўлиш ва сақланишга ҳарис бўлаверади. Мана шу ила бидъат тариқасидан нажот топади.

                                                                  Суннатуллоҳ Абдулбосит