Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / “Суннат тўйи” – суннатми?!

“Суннат тўйи” – суннатми?!

Ислом динимизда “ақиқа” қилиш суннатдир. Бироқ ҳозирги “Суннат тўйи” деб аталадиган тўйлар қаердан келиб чиққан?

Барча замонларда ҳам одамлар орзу-ҳавасга берилган бўлишган. Улар ўз фарзандларини ўз вақтида ақиқа қилиб, ақиқани барча шартларини  бажариб, фақат бола қийналмасин деб хатна қилишни кейинроққа қолдиришган.

Яъни бола яна ҳам сал каттароқ бўлсин деб, 4-5 ёшга кирганида хатнага ётқизишган.

Ҳақиқатда қараганда, боланинг тўйи ўша ақиқа қилинганда аллақачон бўлиб ўтган. Фақат хатнага ётқизишса ҳам бўлади, аммо улар аксарият ҳолларда мен фалончидан кам эмасман қабилида иш тутиб, одат тусига кириб кетган ҳозирги тўйлардай тўй қилишади.

Вақт ўтиши билан ҳақиқий ақиқа тўйи йўқолиб камайиб кетган. Айниқса олим ва фузалоларимиз собиқ Сталин даврида қатағон қилинган. “Суннат тўйи” деб аталмиш бидъат тўйлар кўпайиб кетган. Бизлар эса шайтон васвасасига учмасдан Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз суннатларига амал қилишимиз, халқни ҳам шу йўлга бошлашимиз лозим. Икки дунё саодатиги эришмоқчи бўлган одам кўнглида Аллоҳни ёд этиб, муқаддас динимизда буюрилган ишларни қилади.

 

Бекобод тумани “Улуғбек” жоме масжиди
имом-хатиби Холбоев Х.