Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Спорт билан шуғулланувчи муслималар учун бош кийими

Спорт билан шуғулланувчи муслималар учун бош кийими

Биринчи марта спорт билан шуғулланувчи муслималар учун махсус бош кийимининг оммавий сотуви йўлга қўйилди. Pro Hijab номини олган маҳсулотни спорт кийимларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик корпорация бўлган Nikeнинг дизайнерлари ўйлаб топишди. Ушбу модел устида бир йил мобайнида ишлар амалга оширилди. Дизайнерларнинг таъкидлашича, бу бош кийими спорт билан шуғулланувчи муслималар учун ҳеч қандай ноқулайликлар келтириб чиқармайди.

Маҳсулот рекламаси учун компания маркетологлари бир нечта ислом динига эътиқод қилувчи спортчиларни жалб қилишди: Араб Амирликларидан фигурачи Эграти Захро ва Амина ал-Хаддад, оғир атлетика ва бокс билан шуғулланувчи, Германияда истиқомат қилувчи Зеина Нассар, хабар беради Еg.ru.

Маҳсулот оламшумул муваффақиятга эришди. Time журнали уни 2017 йилнинг энг зўр ихтироси рўйхатига киритди.