Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ СОТИШ ТАЪҚИҚЛАНИШИ МУМКИН

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ СОТИШ ТАЪҚИҚЛАНИШИ МУМКИН

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дам олиш кунлари спиртли ичимликлар савдосини таъқиқлаш бўйича таклиф билан чиқди, дея ёзади “Известия” газетаси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат профилактик тиббиёт илмий – текшириш маркази томонидан ишлаб чиқилган 2025 йилга қадар аҳоли соғлом турмуш тарзини шакллантириш Стратегиясига шундай банд киритилиши кутилмоқда.

Экспертларнинг фикрига кўра, аҳоли ўртасида спиртли ичимликлар суиистеъмол қилиш ва алькоголизмни олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати доирасида ҳозирги кунда қўлланилаётган чора – тадбирлар етарли эмас. Мутахассислар дам олиш кунлари спиртли ичимликлар савдосини чеклаш ижобий натижалар олиб келишига ишонишмоқда.

Бундай чеклов амалиётда қай тартибда қўлланилиши соҳалараро ҳукумат йиғилишида муҳокама қилинади, деб ёзади нашр.

Амалдаги қонунчиликка кўра спиртли ичимликлар савдо қилиш жойи ва вақтини чегаралаш  ҳуқуқи минтақаларга тегишлидир.

“Сарҳушлик рейтинги”га кўра, Магадан вилояти, Чукотка автоном округи ва Коми Республикаси энг кўп спиртли ичимлик истеъмол қилинадиган минтақалардир. Россия Федерациясининг энг кам спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган ҳудудлари – Чеченистон Республикаси, Ингушетия ва Доғистондир.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]