Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Соф эътиқод оловда ёнмас

Соф эътиқод оловда ёнмас

Куни кеча Американинг Техас штатидаги Виктория шаҳри аҳолиси ёнғиндан кейин қайта тикланган масжид биносининг очилиш маросимига ошиқишди. Ушбу шаҳарнинг марказий масжиди 2017 йилда исломофоб томонидан ёқиб юборилган эди ва у мусулмонларнинг тиришқоқолиги ва уюшқоқлиги сабаб тамомила қайтадан қуриб битказилди. Дунёнинг турли бурчакларидан йиғилган 1 миллион доллар ҳомийлик ёрдами билан масжид янги кўркам кўринишга эга бўлди.

Ислом маркази фаоли Умар Рашид масжиднинг қайта тикланиши ҳақида тўлқинланиб шундай деди: “Охирги 17 ой мобайнида бизни қувонтирган асосий жиҳат – бу инсонийлик, меҳр-муҳаббатдир. Биласизми, деярли барча ҳомийлик қўллаб-қувватлов тилаклари билан келиб тушди. Қувонарлиси, масжид қурилишига нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Инсонлар кўрсатган ёрдамлари орқали меҳрларини ҳам улашдилар”.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan