Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Сиёсатчи исломофоблиги сабаб партиядан чиқарилади

Сиёсатчи исломофоблиги сабаб партиядан чиқарилади

Германиянинг социал-демократик партияси Германия ва Европанинг исломлашиб кетаётганлиги хавфи ҳақидаги нашрлари билан машҳур бўлган сиёсатчи ва ёзувчи Тило Саррацинни ўз сафидан чиқармоқчи. Унинг айнан мана шу нашрлари партияда махсус комиссия тузилиб, таҳлил қилинишига ва мана шундай қарорга келинишига сабаб бўлди.

Партиянинг бош котиби Ларс Клингбайл Саррациннинг қарашлари Социал-демократик партиянинг тамойил ва вазифаларига умуман тўғри келмаслиги ва бу партиянинг обрў-этиборига “сезиларли талофат етказишини” таъкидлади.

Тило Саррацин охирги бир неча йил мобайнида оммавий миграция ва мамлакатнинг исломлашишига қарши бўлган бир қатор китоблар чоп этган. У 2010 йилда “Германия. Ўз-ўзини тугатиш” китоби сабабли Федерал банк директорлар кенгашини тарк этган эди.