Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Сионистлар фаластинликларнинг уйларини вайрон қилмоқда

Сионистлар фаластинликларнинг уйларини вайрон қилмоқда

Сионистлар эгаллаб олинган Шарқий Қуддусдаги фаластинликлар истиқомат қилаётган уйни йиқитиб ташлашди. Улар буни уйнинг ноқонуний қурилганлиги билан асослашди, хабар беради маҳаллий бошқарув ходими Муҳаммад Абу ал-Химснинг сўзларига таянган ҳолда “Анадолу” агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Исроил хавфсизлик кучлари учта бульдозерда 4 оила яшаётган уйни бузиб ташлади. Бундан ташқари, бинода 3та дўкон ҳам жойлашган эди. Фаластинликлар ушбу ҳаракатларга норозилик намойиши ўтказишди, лекин уларга Исроил аскарлари томонидан кўзни ёшлантирувчи газ қўлланилди.

Исроил ҳукумати ноқонуний қурилганлигини баҳона қилиб, Шарқий Қуддусдаги фаластинликлар яшаётган кўплаб уйларни бузиб ташлашини маълум қилган.

Аҳолининг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият уларга керакли ҳужжатларни тақдим этишдан бўйин товламоқда. Улар буни Шарқий Қуддусда яҳудий аҳолини кўпайтириш сиёсатининг бир бўлаги деб ҳисоблашмоқда.