Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Шукр

«Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!» (Бақара сураси 172-оят)

Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар:

«Таомига шукр қилувчининг ажри сабр қилувчи рўзадорнинг ажри кабидир».

«Таомига шукр қилувчи», яъни емишини ейди ва Аллоҳга шукр қилади, ҳамд айтади. Таъмагирлик қилмайди. Қаноат либосини кияди. Шунинг учун ҳам  емай-ичмай, нафсининг хоҳиш истакларига ва шаҳватларига сабр қилиб рўза тутган одамнинг мақомига кўтарилади. Бири Аллоҳнинг розилиги учун шукр қилади, бири Аллоҳнинг розилиги учун сабр қилади. Бу иккисининг ҳам ажру – савоби бир хил бўлади.

Анас розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ алайҳис саломдан ривоят қиладилар: «Албатта, емагини еб, ичмагини ичиб Аллоҳга ҳамд айтган бандадан Аллоҳ рози бўлади». Емакни берган Аллоҳ, ичимликни берган ҳам Аллоҳ. Бандага юклангани эса – шукр. Зеро, шукр ҳам банданинг фойдаси учун.

Демак, Аллоҳ таоло : «Эй бандам! Ҳалол нарса е! Шукр қил! Розилигимга етиш!» – демоқда.

Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди

имом-хатиби Бобохонов Яҳёхон

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan