Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / ХУШХАБАР! ШОДЛИКЛАР ДАРЁ МИСОЛ ОҚМОҚДА! (фото)

ХУШХАБАР! ШОДЛИКЛАР ДАРЁ МИСОЛ ОҚМОҚДА! (фото)

Сир эмаски, айни дамда диний жабҳада олиб борилаётган қатор ислоҳотлар юртимиз мусулмонлари тилида тинимсиз жаранг сочмоқда. Буни жойларда хоҳловчилар учун араб тили ва Қуръони каримни ўқитишга оид олти ойлик курсларни жорий этилгани мисолида кўришимиз мумкин.

Шулар жумласидан куни кеча вилоятнинг Оққўрғон туманидаги “Нодирхон қори» ва Бўка туманидаги «Эштой бобо» жоме масжидлари асосий биносининг қайта қурилиши учун биринчи ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг  вилоят вакили Х.Турматов иштирок этдилар.

Тадбир одатий анъанага кўра Қуръон тиловати билан бошланди. Пойдевор устига илк ғишт табаррукона жойланар экан, биноларнинг эртаси, бу йўлда меҳнат қилаётган ихлосли халқимиз ҳақларига хайрли тилаклар, шунингдек, бу масжидларга асос солганлар, мана шундай даргоҳларда ибодат қилиб кетганлар хотирасига марҳаматли Аллоҳ таолонинг раҳматлари сўраб дуолар қилинди. Шундан сўнг савобли ишга хиссаси қўшилишидан умид қилган барча иштирокчилар пойдеворга бирин-кетиш ғишт тера бошладилар.

Олдимизда фақатгина бу мисол неъматларни қадрлаш, уларга нисбатан шукрона муносабатда бўлмоқ қолмоқда, халос!

Оққўрғон туманидаги “Нодирхон қори» жоме масжиди

    

Бўка туманидаги «Эштой бобо» жоме масжиди