Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ШИША СИНИҚЛАРИДАН АЖОЙИБ МАСЖИД

ШИША СИНИҚЛАРИДАН АЖОЙИБ МАСЖИД

Қозоғистоннинг Кербулак туманида истиқомат қилувчи Айбек Хусман шиша синиқларидан ажойиб масжидлар ясамоқда. Истеъдодли уста дастлаб шишали масжидларни ўз яқинлари ва дўстлари учун ясарди, кейинчалик эса унинг ишлари билан кенг доирадаги истеъмолчилар қизиқиб қолди.

Масжидларнинг макети турфа хил дизайнга эга. Улар учун Айбек фақат синиқ шишадан фойдаланади. “Ҳамма агар ойна дарз кетса ёки синса, ундан энди фойдаланиб бўлмайди деб ўйлайди ва дарров чиқиндига чиқазади. Мен бу қўл меҳнати учун жуда ҳам яхши маҳсулот деб ўйлайман. Фақат хоҳиш ва ижодкорлик керак, шунда ҳаммаси ўхшайди”, – дейди уста.