Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Шавкат Мирзиёев: “Ислом поклик дини”

Шавкат Мирзиёев: “Ислом поклик дини”

2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Мазкур сессия бугун “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилди.

Унда давлатимиз раҳбари Исломнинг поклик дини эканлиги ҳақида гапириб, юртимизда диний соҳада қилинаётган ишларни эслатиб ўтди.

“Мен БМТ минбаридан туриб ҳам, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишларида Ислом поклик дини эканлиги ҳақида гапирдим. Биз кимнинг авлодимиз? Биз Имом Бухорий марказини ташкил қилдик. Тошкентда Ислом цивилизация марказини ҳамда Ислом академиясини туздик”.

Манба: Azon.uz