Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Шавкат Мирзиёев: “Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади”

Шавкат Мирзиёев: “Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади”

2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Мазкур сессия бугун “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилди.

Унда давлатимиз раҳбари республикамиз бўйича 3 босқичда ўтказилиши режалаштирилaётган Қуръони карим мусобақаси ҳақида тўхталиб, жумладан қуйидаги фикрларни билдирди.

“Мана телевизорда кўряпсизлар. Қуръони каримни қироат билан ўқиш бўйича мусобақа қиляпмиз. Нимага? Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”.

Манба: Azon.uz