Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ШАҲЗОДА ЧАРЛЬЗНИНГ МУСУЛМОНЛАР ҲАҚИДАГИ ЭЪТИРОФИ

ШАҲЗОДА ЧАРЛЬЗНИНГ МУСУЛМОНЛАР ҲАҚИДАГИ ЭЪТИРОФИ

Британия шаҳзодаси Чарльз теракт содир этилган Лондондаги Финсбери Парк масжидига ташриф буюрди ва мусулмон жамоаси билан учрашди.

Шаҳзода Чарльз теракт содир этилган пайтда сабри ва раҳм – шафқати билан ажралиб турган имом Муҳаммад Маҳмуд билан норасмий тарзда мулоқот қилди.

Масжид имоми билан бўлган мулоқотда қироллик оиласининг вакили масжидга ташрифи фожиали воқеалар сабабли бўлишига қарамасдан, унда “нозик туйғулар” ва катта хурсандчиликни уйғотганини эътироф этди. Уэльс шаҳзодасида бундай туйғуларнинг пайдо бўлишига, унинг ушбу Аллоҳнинг уйига бундан 30 йил муқаддам қилган дастлабки ташрифидаги хотиралари сабаб бўлди.

“Кўп йиллардан бери менинг мамлакатимиз мусулмон уюшмасига қизиқишим катта”, – таъкидлади Чарльз, дея келтиради Evening Standardга таянган ҳолда IslamNews.

Шунингдек, Уэльс шаҳзодаси мусулмонларга қиролича Елизаветанинг илиқ сўзлари ва самимий туйғуларини етказди.