Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Тошкент вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун 23 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов ташриф буюрди.

Мажлисда Тошкент вилоятидаги масжидлар ва диний соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, ушбу ҳудудлардаги янги қурилаётган ва қайта таъмирланаётган масжидларнинг фаолияти, қурилиш жараёни қай тарзда олиб борилаётгани, ютуқ ва камчиликлар ўртага ташланди ҳамда тизимли равишда режалар тузиб олинди. Шунингдек, оғир пандемия даврида имом домлалар карантин қоидаларига риоя қилиши ва саломатлигига эътибор қаратиши айтиб ўтилди. Иш фаоллигини давом эттириш, режада қилинадиган ишлар ҳисоботи белгилаб берилди.

Маълумки, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан охират сафарига риҳлат қилган эдилар. Шу муносабат билан Тошкент вилояти вакили (бош имом-хатиби) ўринбосари Нурали домла Мавланов вақтинчалик Тошкент вилоят вакили (бош имом-хатиби) этиб тайинланди.

Йиғилиш сўнгида имом домлалар Аллоҳ таолодан марҳум Хайруллоҳ домла Турматов ҳақларига ва келгусида бўладиган ишлар ривожини яратгандан сўраб дуолар қилишди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати