Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АҚШ АФҒОНИСТОНДАН КЕЧИРИМ СЎРАДИ

АҚШ АФҒОНИСТОНДАН КЕЧИРИМ СЎРАДИ

Америка варақалари Афғонистон фуқароларини ҳақорат қилди. “Толибон” террористик гуруҳи байроғини олиб кетаётган ит сурати туширилган варақалар Афғонистонда жанжал чиқишига сабаб бўлди. Associated Pressнинг хабар беришича, америкалик ҳарбийлар юқоридаги тасвирдан ташқари исломга оид ёзувлари ҳам бўлган варақаларни мамлакат бўйлаб тарқатишган. Натижада, Парван вилояти губернатори Шоҳ Вали Шаҳиднинг таъкидлашича, “варақаларни кўрган маҳаллий аҳоли жуда ҳам хафа бўлган”. Шундан сўнг, Афғонистондаги АҚШ ва НАТОнинг махсус қисм қўмондони генерал Жеймс Линдер исломга эътиқод қилувчилар учун уларнинг варақаларидаги дизайн ҳақиқатда ҳақоратомуз эканлигини тан олиб, барча афғон халқидан кечирим сўради.